"Челси" ва "Арсенал" Европа лигаси финалига берилган чипталарни сота олишмаяпти

Европа лигаси финалига қадар етиб борган Лондоннинг икки гранди - "Арсенал" ва "Челси" Бокуда ўтадиган ҳал қилувчи баҳс учун берилган барча билетларни сота олишмади.

The Sun нашрининг хабар беришича УЕФА иккала финалчига жами 6 мингтадан чипта ажратган. Бироқ, "канонирлар" уларнинг бор йўғи 3500 тасини, "аристократлар" эса 2000 тасини сота олишди холос. Катта эҳтимол билан энди улар сотилмай қолган чипталарни УЕФАга қайтариб юборишади.

Маълумотларга қараганда бунга асосан Озарбайжонга авиачипталар нархининг юқорилиги ва  Бокуда яшашнинг анча қимматлиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Бундан ташқари, мухлисларга учрашувнинг маҳаллий вақт билан жуда кеч (23:00) бошланиши ҳам ёқмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ва “Челси” ўртасидаги финал баҳси 29 май куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!