"Челси" ва Феликс ўртасида қандай келишув мавжуд?
«Челси» раҳбарияти «Атлетико»дан ижарага олинган ҳужумчи Жоау Феликсни тўлиқ сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, Феликснинг "аристократлар" билан имзолаган ижара шартномасида футболчини маълум шартлар остида тўлиқ сотиб олиш имконини берувчи банд мавжуд. Аммо бундан аввалроқ Жоаунинг ижара келишувида сотиб олиш варианти кўзда тутилмагани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Феликс "Челси"даги дебют ўйинини "Фулхэм"га қарши ўтказди ва қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Ппортугалиялик футболчи шу тариқа 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.
Фикрлар