"Челси" ва "Интер" ўзаро футболчи алмаштирмоқчи

"Интер" ва "Челси" клублари ёзги трансферлар даврида ўзаро футболчи алмаштиришлари мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда, даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен Лондонга юборилади, унинг ўрнига эса Жоржиньо Миланга келади. Ҳозирда клублар бу борада музокаралар олиб бормоқда. Айрим маълумотларга кўра, “аристократлар” Жоржиньони Эриксенга шунчаки алмаштирмоқчи эмас. Лондон гранди ушбу трансферга қўшимча 20 млн евро сўрамоқда.

Эриксен жорий мавсум “Интер” сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Жоржиньо “Челси” сафида 22 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!