"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ЖЧ-2022да зўр ўйнаган футболчи учун курашади
ЖЧ-2022дан кейин ҳимоячи Дензел Думфриснинг трансфер нархи кескин ошиб кетди.
Журналист Никола Скиранинг ёзишича, "Интер" 26 ёшли футболчи трансфери учун камида 50 миллион евро сўрамоқда. Унинг хизматига "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Дензел Нидерландия терма жамоаси билан биргаликда мундиалнинг чорак финал босқичигача етиб борди. Ярим финал учун кечган беллашувда Аргентинага имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар