Ads

“Эвертон” клуби хавбеки Росс Баркли фаолиятини премьер-лиганинг топ клубларида давом эттириши мумкин.

The Times нашри тарқатган маълумотларга кўра 23 ёшли Англия терма жамоаси аъзосига “Челси” ҳамда “Манчестер Юнайтед” клублари жиддий қизиқиб қолишган. Таъкидлаш керакки, Барклининг “ирисчилар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Баркли ўтган мавсум АПЛда жами 36та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.