"Челси" ва "Тоттенхэм" 20 ёшли сенегаллик футболчи учун кураш бошлади

Франциянинг "Ренн" клуби вингери Исмоил Сарр АПЛ грандларининг қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Хабарларга қараганда 20 ёшли Сенегал терма жамоаси аъзосини Лондоннинг икки клуби -"Челси" ва "Тоттенхэм" ўз сафида кўрмоқчи. Бундан ташқари, Саррга шунингдек “Арсенал” ва “Интер”дан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. Бироқ, футболчи учун асосий даъвогар сифатида “аристократлар” ва “шпорлар” тилга олинишмоқда.

Маълумот учун, Сарр жорий мавсум Франция чемпионатида ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Ренн” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!