“Челси” ва “Тоттенхэм” бир футболчини кўзламоқда
Ads

“Порту” клуби форварди Мусса Марега фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

O Jogo нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли малилик футболчига «Челси», «Тоттенхэм», «Эвертон» ва «Вест Хэм» каби клублар жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Бундан ташқари даъвогарлар орасида Германиянинг “Шальке-04” клуби ҳам бор.

Ўз навбатида “Порту” Марега борасида келган 25 млн евролик таклифларни рад этмоқда. Португалияликлар футболчининг шартномасида кўрсатилган 40 млн евро товон пулини ундиришмоқчи.

Маълумот учун,  Марега якунланган мавсум Португалия чемпионатида жами 29та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 22та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.