“Челси” хўжайини Мессини олмасдан уни ишлатмоқчи
“Челси” президенти Тодд Бёли катта миқдорда пул ишлашнинг янги усулини қўлламоқчи. Америкалик миллиардер Лионель Мессига ҳамкорлик таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Унга кўра, Бёли Европада юлдузлар иштирокида футбол учрашувини ташкил қилади. Бу усул АҚШда Миллий баскетбол ассоциацияси ва Миллий хоккей лигасида кўп қўлланилади. Режага биноан, “Юлдузлар учрашуви”да Англия Премьер-лигасининг энг ёрқин футболчилардан таркиб топган жамоа жаҳон футболи юлдузлари билан куч синашади.
Бу баҳсда Лионель Месси жаҳон юлдузлари жамоасига сардорлик қилиши лозим бўлади. Леони кўндириш учун ташкилотчилар катта миқдорда гонорар тикишга келишиб олган.
Тодд Бёли катта шоу сифатида ўтказиладиган бу учрашув мавқеи ва томошабоплиги жиҳатидан жаҳон чемпионатининг финали билан тенглаша олади.
Фикрлар