“Челси” Холандни кўндиролмаса нима қилади?

“Челси” хўжайини Роман Абрамович бош мураббий Томас Тухель жамоани янги мавсумда Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқса, “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандни трансфер қилиши учун пулни аямаслигини маълум қилган эди.  

Холанднинг ўзи “Челси”ни гранд клублар қаторига қўшмаслигини билдириб, бу таклифга қизиқмади.

Энди лондонликлар норвегиялик ҳужумчини қўлга кирита олмайдиган бўлса, эътиборини “Интер”да зўр ўйнаётган Ромелу Лукакуга қаратишини билдирмоқда. Бироқ, Ромелу Лукакунинг ўзи яқинда “Манчестер Сити” таклифини рад этиб, буни Англияга қайтиш нияти йўқлиги билан изоҳлади.

Қолаверса, Ромелу Лукакуга “Барселона” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда ва ёзда уни олиш учун саккиз нафар футболчини сотиш ҳаракатини бошлаб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!