“Челси” Холандни тахтдан ағдарадиган тўпурар топиб қўйди
Football London нашрининг ёзишича, ёзги трансферлар лойнаси ёпилиши билан “Челси” келаси ёзда амалга ошириладиган харидлар бораси режа туза бошлади.
“Аристократлар” мавсум якунланганидан кейин Виктор Осимхенни олиб келмоқчи. Нигериялик ҳужумчининг “Наполи” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ, Неаполь клуби раҳбарияти ва ҳужумчи ўртасида Осимхенни 2024 йилнинг ёзида қўйиб юбориш ҳақида эркакча келишув бор.
“Челси” раҳбарияти “Манчестер Сити” гегемонлигига барҳам бериш учун Эрлинг Холанд даражасидаги ҳужумчига эга бўлиш керак, деган хулосага келган.
Клуб хўжайини Тодд Бёли катта ўйинчиларга пулни аямайдиган хилидан. Кейинги йилларда лондонликлар Энцо Фернандес ва Мойзес Кайседо учун 102 ва 115 миллион фунт миқдорида пул сарфлади.
Осимхен “Челси”нинг трансфер рекордини янгилаши мумкин. “Челси” Виктор Осимхен Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиб, Эрлинг Холанднинг тўпурарлик, “Сити”нинг чемпионлик борасидаги натижаларини йўққа чиқаришини кутяпти.
Фикрлар