“Челси” клуби жорий мавсум Англия премьер-лигаси беллашувларида жуда кўп гол ўтказяпти.

Гап шундаки, “аристократлар”нинг ҳозирги таркиби XXI асрда АПЛда энг кўп гол ўтказиб юборган жамоага айланди. Фрэнк Лэмпард жамоаси 2019/20 йил премьер-лигада ўз дарвозасидан нақд 54 та тўп олиб чиқди. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги тур олдидан “Челси” мусобақа жадвалида 4-ўринда кетмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)