“Челси” ягона нозик нуқтасини ёпиш учун 200 миллион фунт тикади

“Челси” бош мураббийи Томас Тухелга кўпчилик ҳамкасблари ҳавас қилади. “Аристократлар” бугунги кунда энг барқарор таркибга эга. Германиялик мутахассис қайдномадаги барча футболчилардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Томас Тухель мавсум бошида клубдан кетиши кутилган Росс Баркли, Каллум Хадсон-Одои ва Рубен Лофтус-Чик каби ўйинчиларни ҳам унутгани йўқ ва уларга ўзини кўрсатиши учун етарлича имкон бермоқда.

Мутахассисларнинг айтишича, “Челси”нинг ягона нозик нуқтаси ҳужум чизиғи ҳисобланади. Ромелу Лукаку А Сериядаги тўпурарлиги кўрсата олмаяпти, Тимо Вернер ҳам барқарорликдан анча узоқда.

Гарчи таркиб кучли бўлса-да, Роман Абрамович ёзги трансферлар учун Тухелга 200 миллион фунт беради. Бу маблағ уч нафар ўйинчига сарфланади. Биринчи даражали нишон – туғма тўпурар Эрлинг Холанд ҳисобланади. Кейингиси гол уришни яхши кўрадиган “Порту” ярим ҳимоячиси Луис Диасдир. Тухелга “Севилья” марказий ҳимоячиси Жюль Кундени ҳам кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!