“Челси” яна бир футболчисини хитойликларга пулламоқчи
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Жон Оби Микель фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиришга жуда ҳам яқин турибди.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича Хитойнинг “Тяньцзинь Теда” клуби 29 ёшли футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Унга кўра нигериялик футболчининг маоши ҳафтасига 118 минг фунт стерлингни ташкил этади.

Аввалроқ Оби Микелнинг хизматларига эндиликда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” жамоаси, шунингдек “Валенсия” ва Миланнинг “Интер” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.  

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин “Челси”нинг бразилиялик футболчиси Оскар ҳам Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоасига қўчиб ўтган эди.