“Челси” янги бош мураббий масаласини ҳал қилди

  • 14 May 12:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Жорий мавсумни барбод қилган “Челси” раҳбарияти тез орада жамоани аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттинога топширади.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, томонлар ўзаро ҳамкорлик бўйича тўлиқ келишувга эришган.

Маурисио Почеттино ва клуб мутасаддилари ўртасидаги музокаралар бир ярим ой давом этди ва 51 ёшли мураббий “аристократлар”нинг узоқ муддатли лойиҳасига бошчилик қилишга розилик берди.

Почеттино ишни таркибни тозалаш, ўзига керакли ўйинчиларни олиб қолиш ва янги ижрочиларни таклиф этишдан бошлаши айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!