"Челси" янги футболчисини қачон таништириши маълум бўлди

Лондоннинг "Челси" клуби "Шахтёр"дан сотиб олган футболчиси Михаил Мудрикни бугун жамоа футболчиси сифатида таништирмоқчи.

Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, Лондон клуби бугун Мудрикни "Стэмфорд Бриж"да жамоанинг янги футболчиси сифатида таништиришни режалаштирмоқда. Лондон клуби Тошкент вақти билан соат 19:00 да премьер-лиганинг 20-тури доирасидаги "Кристал Пэлас" билан ўйнайди.

"Аристократлар" 22 ёшли вингер учун 70+30 миллион евро тўлаши хабар қилинганди. Романонинг ёзишича, битимнинг умумий суммаси бонуслар билан бирга 100 миллион еврони ташкил қилади.

Лондонликлар Мудрик билан тузилган 7 йиллик шартномада премьер-лига ёки чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, бонуснинг бир қисмини тўлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!