"Челси" январда 21 ёшли нигериялик футболчини сотиб олишга уруниб кўради
"Куинз Парк Рейнжерс" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эберечи Эзе "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 21 ёшли нигериялик футболчини қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эзега "Тоттенхэм"дан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Эзе КПР сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи 5 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар