“Челси” ёзда 12 нафар янги ўйинчи олди. Бу тўлиқ таркиб, дегани!

“Челси” одатга кўра, ёзги трансферлар бозорида яна фаоллик кўрсатди. “Аристократлар” клубга ёш истеъдодлар қаторида машҳур ўйинчиларни ҳам қўшиб олди.

Хусусан, Энцо Мареска жамоасига 21 ёшгача бўлган қуйидаги истеъдод эгалари олиб келинди.

Омари Келлиман (18 ёш) “Астон Вилла” академияси;

Аарон Ансельмино (19 ёғш) “Бока Хуниорс”;

Ренату Вейга (20 ёш) “Базель”;

Калеб Уайли (19 ёш) “Атланта Юнайтед”;

Марк Гиу (18 ёш)  “Барселона”;

Эстевао Виллиан (17 ёш) “Палмейрас”.

Тажрибали футболчилардан “Фулхэм” билан хайрлашган Тосин Адарабиойо эркин агент сифатида келди. “Челси” вакиллари “Лестер” футболчиси Кирнан Дьюсбери-Холлни 35,4 миллион, “Вильярреал” дарвозабони Филип Йоргенсенни 24,5 миллион фунтга олди.

Бундан ташқари, Лондонга таниқли юлдузлар – “Вулверхэмптон”дан Педру Нету, “Атлетико”дан Жоау Феликс, “Манчестер Юнайтед”дан Жейдон Санчо олиб келинди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!