"Челси" ёзда "Реал" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби “Реал” ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни яна АПЛга қайтармоқчи.

Тарқатилган хабарларга қараганда “аристократлар” 28 ёшли уэльслик футболчининг трансфери борасида мавсум якунлангач ишларни бошлаб юборишмоқчи. Айтиш лозимки, Бэйлга шунингдек Англиянинг бошқа бир жамоаси – “Манчестер Юнайтед” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида жами 29та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!