"Челси" юлдуз ҳужумчи учун 150 миллион евролик таклиф тайёрлаяпти

CHERY AUTO

Сўнгги йилларда "Челси" трансферларга жуда катта маблағ сарфлади. Лондонликлар бу билан тўхтаб қолишмоқчи эмас шекилли. Fichajes портали маълумотига ишонадиган бўлсак, "аристократлар" "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес учун 150 миллион евро тайёрламоқда.

Tecno

Қайд этилишича, Альвареснинг "Челси"га ўтишига унинг Аргентина терма жамоасидаги шериги - ярим ҳимоячи Энцо Фернандес ёрдам бериши мумкин.

Агар "Челси" Альваресни 150 миллион еврога сотиб олса, бу клуб тарихидаги энг қиммат трансфер бўлади. Ҳозирда "Челси" учун Энцо Фернандеснинг 121 миллион еврога харид қилиниши рекорд ҳисобланади.

25 ёшли Хулиан Альварес бу мавсумда 15 та ўйинда 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!