"Челси" юлдузи Бразилия термаси сафида Пеледан кейин гол урган энг ёш футболчи бўлди

CHERY AUTO

"Челси" клуби аъзоси Эстевао Пеледан кейин Бразилия терма жамоасининг расмий ўйиндаги энг ёш голи муаллифи айланди. ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Чилига (3:0) қарши ўйинда қайчи услубида зарба бериб, ҳисобни очди.

Tecno

Ҳозир Эстевао 18 ёш-у 4 ойлик. Пеле 17 ёш-у 7 ойлигида Жаҳон Чемпионати финалида Швецияга қарши ўйинда (5:2) дубль қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия термаси сафида Эндрик (17 ёш, 8 ой ва 3 кун), Роналдо (17 ёш, 7 ой, 12 кун) ва Эду (16 ёш, 10 ой, 2 кун) гол уришган. Бироқ, улар бу голларни расмий эмас, ўртоқлик ўйинларида уришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!