“Челси” юлдузи суперклубга кетишга рози бўлди

  • 26 август, 21:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бундеслига ғолиби “Бавария” мутасаддилари “Челси”  ҳужумчиси Николас Жексонни ҳамкорлик қилишга кўндирди. Бу ҳақда Bild журналисти Кристиан Фальк хабар тарқатди.

Tecno

Манбага кўра, 24 ёшли сенегаллик футболчини Германияга кўчиб ўтишга кўндирган мюнхенликлар энди “Челси” билан музокара бошлайди. “Бавария” вакиллари қимматбаҳо ўйинчини бир мавсум ижарага олмоқчи.

Николас Жексон “Челси”га 2023 йилнинг ёзида “Вильярреал”дан олиб келинган. “Аристократлар” дебют мавсумида ёрқин ўйин кўрсатган футболчининг шартномасини дарров 2033 йилгача узайтириб қўйди.

Италиялик мутахассис Энцо Мареска охирги пайтда Николас Жексонга ишонмай қўйди. Клуб футболчини кетиши керак бўлган ўйинчилар рўйхатига киритган.

Николас лондонликлар сафида ҳозиргача 81 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 30 марта ишғол қилган ва жамоадошларига 12 та голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!