"Челси" юлдузига жиддий таклиф келиб тушди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси“ марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигерга Франциядан таклиф келиб тушди. Парижнинг ПСЖ жамоаси немис ҳимоячисини қўлга киритишни мақсад қилган.

“Daily Mail“ тарқатган маълумотга кўра, парижликлар футболчини текинга қўлга киритмоқчи. Сабаби, Рюдигер ёзда эркин агентга айланади.

Эслатиб ўтамиз, Антонио Рюдигер хизматига “Реал Мадрид“ ва “Барселона“ каби грандлар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу мавсумда германиялик "чарм тўп устаси" барча турнирлар доирасида 27 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 4 та самарали узатма муаллифига айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!