“Челси” юлдузига “Реал”дан иш топилди

“Қироллик клуби” мутасаддилари ёзги трансферлар мавсумида “Челси” юлдузларидан Нголо Кантени қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради.

Мадридликлар келаси мавсум олдидан майдон марказини кучайтириш учун бир неча вариантларни кўриб чиқмоқда. Олиб келигадиган ўйинчилар орасида Кантенинг номи ҳам бор.

Яқинда Нголо Канте ПСЖдан жуда манфаатли таклиф олди. Бироқ, франциялик футболчи ўз она шаҳрига қайтишни истамади ва парижликларга рад жавобини берди.

Канте жорий мавсумда “Челси” сафида 32 та учрашув ўтказиб, бир жуфт гол урди ва бешта голли пас пас узатди. Унинг трансфери 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Tohirbek
06/04/2022 16:24
Kanteni olsa vapshe zur buladi