“Челси” юлдузлари Тухелга қарши бош кўтармоқда
The Athletic нашрининг хабар беришича, “Челси”нинг Ромелу Лукаку бошчилигидаги ҳужумкор футболчилари бош мураббий Томас Тухелдан кескин тарзда норози бўлмоқда.
Футолчиларга германиялик мураббийнинг уларга қилаётган муносабати ёқмаяпти. Манбанинг таъкидлашича, Тухель футболчилар билан мулоқотда уларга кўп бақиради, сўкинади ва аёвсиз танқид қилади.
Бундан ташқари, бош мураббий таркиб танлашда спорт принципларидан воз кечиб, асосан ўзи ёқтирган ўйинчиларга тўп тепиш имкони бериб келмоқда.
Клуб раҳбарияти Томас Тухель олдига Англия премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритиш вазифасини қўйган. Тажрибали мутахассис ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси бош совринига эга чиққан эди.
Мутахассислар ички муҳит бузилган жамоа билан юқори мақсадлар сари интилишнинг имкони йўқ эканини айтмоқда.
Фикрлар