“Челси” зўр ҳужумчи топиб, у билан бирданига 8 йиллик битим тузди
Сенегаллик ҳужумчи Николас Жексон “Челси”да 8 йил – 2031 йилнинг ёзигача тўп тепадиган бўлди. Бу ҳақда таниқлик инсайдер Фабрицио Романо хабар тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, Жексон тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. Бу ўйинчи учун “арситократлар” Испания чемпионати вакили “Вильярреал”га 37 миллион евро тўлайди.
Аслида Жексоннинг шартномасида бадал пули 35 миллион евро экани кўрсатилган. “Челси” икки миллион евро қўшгани учун бу суммани бўлиб тўлаш ҳуқуқини қўлга киритди.
21 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумда барча турнирларда 38 маротаба майдонга тушди. У рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига беш марта голли пас узатди.
Фикрлар