“Челси”да ҳам "таниш-билиш" бор экан.

Британиянинг Daily Mail нашри “Челси” мутасаддилари “Колчестер” вакили Фрэнки Терри билан шартнома тузгани шов-шувларга сабаб бўлаётгани ҳақида ахборот тарқатди.

Маълум бўлишича, бунга Фрэнки “Челси” афсонаси Жон Террининг жияни экани ва машҳур футолчининг бу трансферга аралашгани сабаб бўлган.

“Астон Вилла”дан кетганидан кейин собиқ клубига қайтган Жон Терри ёшлар жамоаси мураббийларини жияни Фрэнкини кўрикка жалб қилишга кўндирган. Орадан бироз вақт ўтиб, улар футболчини “Колчестер”дан сотиб олиб, у билан шартнома тузган.

Нашр журналистлари бу футболчи “Колчестер”да ҳам ўзини кўрсатолмаганини инобатга олиб, қандай қилиб “Челси” мураббийларида яхши таассурот қолдирганига қизиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!