"Челси"да омади келмаётган Вернерга зўр харидор чиқди

"Челси" ҳужумчиси Тимо Вернер тез орада супер клубга айланиши тахмин қилинаётган "Ньюкасл"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, "Ньюкасл"нинг янги хўжайинлари яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришмоқчи. Ўз навбатида "Челси" раҳбарияти ҳам “Стэмфорд Бриж”да ишлари у қадар юришмаётган германиялик футболчини қўйиб юборишга тайёр.

25 ёшли Вернер жорий мавсум "Челси" сафида 8 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!