“Челси”да ўйнаган футболчи одам савдосига аралашганми?

“Челси”даги ўйинлари билан танилган Каллум Хадсон-Одои айни пайтда “Ноттингем Форест” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Машҳур ҳужумчи одам савдоси бўйича айбланаётган миллиардер Жеффри Эпштейн иши бўйича маълумотларда ўзининг номи чиққанига изоҳ берди.

- Мен анчадан бери бу воқеа ижтимоий тармоқларда қандай айлантирилаётганини кузатиб келяпман. Бу ишлар юз берган пайтда мен ёш бола эдим ва шунинг учун ҳам бу воқеага мени аралаштиришаётгани абсурд.

Мен аниқ қилиб шуни айтаманки, ҳеч қачон Эпштейн можаросига аралашмаганман, унга тегишли оролда ҳам бўлмаганман. Бу воқеа ҳақидаги хабарларга мени аралаштиришни тўхтатинг, - деди Хадсон-Одои.

23 ёшли футболчи жорий мавсумда “Ноттингем Форест” таркибида 12 та учрашувда қатнашиб, биттадан гол ва ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!