“Челси”га 227 миллион ажратилди. Бу пулга суперюлдузлар олинади!
“Челси” расмий сайтида клуб раҳбарияти 2022 йилдаги трансферлар учун 227 миллион евро миқдорида маблағ ажратганини маълум қилди. Табиийки, бу суммага асосан ёзги трансферлар даврида ўйинчи олинади.
FourFourTwo нашрининг хабар беришича, лондонликларнинг асосий нишони Эрлинг Холанд ҳисобланади ва мазкур сумманинг асосий қисми норвегиялик тўпурарни олиб келишга сарфланади.
Яна бир номзод Усмон Дембеле. Франциялик ҳужумкор футболчи “Барселона” билан шартномани янгилашдан бош тортди ва уни ёзда эркин агент сифатида бепул олиш мумкин. Бироқ, Дембелега катта маош ваъда қилишга тўғри келади.
Томас Тухель учинчи трансфер сифатида Люка Динни танлаши айтилмоқда. Франциялик футболчи “Челси”нинг ҳимоя чизиғидаги муаммоларини ҳал қилиши талаб этилади.
Фикрлар