"Челси"га ишонч қолмади: ўнта футболчи кетишга қарор қилди
“Челси” жорий мавсумни қуруқ якунлайдиган бўлди. “Аристократлар” ички мусобақаларда ҳам, халқаро майдонда ҳам курашни тўхтатди. Улар шунчаки мавсумни якунлаб қўйса бўлди.
Жамоага ҳали доимий бош мураббий топилгани йўқ. Жамоа келаси мавсум барча ўйинчиларнинг орзуси бўлган Чемпионлар лигасида қатнашмайди. Бу ҳолат футболчиларнинг келажагига салбий таъсир қилмоқда.
“Челси”га ишончи йўқолган ўн нафар футболчи ўз агентларига бошқа жамоа топиш бўйича топшириқ берган. Улар орасида клубга янги олиб келинган ўйинчилар ҳам бор. Айримлари Премьер-лигада “Челси”нинг ашаддий рақиби бўлган клубларга ўтиб келишга рози. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар берди.
Ҳозир жамоа асосий таркибида 32 нафар футболчи бор. Клуб раҳбарияти ёзда камида саккиз ўйинчи билан хайрлашишни режалаштираётган эди. Бу рўйхатга Рубен Лофтус-Чик, Конор Галлахер, Пьер-Эмерик Обамеянг, Калиду Кулибали, Ҳаким Зиеш, Кристиан Пулишич, Мэйсон Маунт ва Эдуар Менди киритилган.
Фикрлар