“Челси”га янги тўпурар керак
“Челси” Англия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Гол уриш борасида ҳам “аристократлар”да муаммо йўқ.
Жамоа ўнта учрашувда жами 26 та тўп киритган ва бу борада фақат “Ливерпуль”да орқада. Бош мураббий Томас Тухель урилган голларда ҳужумчиларнинг ҳиссаси камлигидан норози. 26 та голдан атиги тўрттаси олдинги чизиқ вакиллари – Ромелу Лукаку ва Тимо Вернер ҳисобига ёзилган, аксарият ғалабалар ҳимоячи ва ярим ҳимоячиларнинг аниқ зарбаси эвазига қўлга киритилмоқда.
Шу боис, лондонликлар қишки трансферлар вақтида “Торино” юлдузи Андреа Белоттини олиб келмоқчи. Бу номзодни бош мураббий Томас Тухель ҳам маъқуллади.
Италиялик ҳужумчининг ўзи “Торино”дан кетиб, кучлироқ клублар тўп суришга қарши эмас.
Фикрлар