“Челси”га ёқмаган футболчини учта гранд талашяпти

“Челси” бош мураббийи Маурисио Почеттино клуб тизимида тарбияланган нидерландиялик Иан Маатсенга ишонч билдирмади.

Бунинг оқибатида 22 ёшли футболчи январь ойида “Борусссия Дортмунд”га ижарага бериб юборилди.

Ёш ҳимоячининг Бундеслигада ўйини очилиб кетди. Маатсен ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, ўнта учрашувда ўз ҳисобига битта гол ва иккита ассист ёздириб қўйди.

French Sports Zone нашрининг ёзишича, “Челси” келаси мавсум ҳам Маатсенга имконият бермайди. Шу боис, 22 ёшли ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалар сони ошиб бормоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳозирча “Боруссия”нинг ўзи ҳам нидерландиялик чап қанот ҳимоячисини таркибда олиб қолмоқчи. Қолаверса, бу футболчига “Бавария” ва “Ньюкасл” ҳам оғиз сола бошлади.

Лондонлик ўз тарбияланувчисини 35 миллион фунтга қўйиб юбориши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!