“Челси”ни бошқаришни менга беринглар!

  • 05 Apr 18:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Аргентиналик мутахассис Марсело Гальярдо бош мураббий сифатида “Челси”ни қабул қилиб олишга тайёр эканини маълум қилди.

“Аристократлар” англиялик мутахассис Грэм Поттерни истеъфога чиқарганидан кейин ўрнига кучли мураббий қидирмоқда. Айни пайтда лондонликлар бир неча мутахассислар билан суҳбат ўтказяпти.

Independent нашрининг хабар беришича, “Челси”ни бошқариш Марсело Гальярдони жиддий қизиқтириб қолган. Бироқ, бунинг эҳтимоли жуда пастлиги айтилмоқда.

Чунки “Челси” бўлажак бош мураббийни Европа футболида жамоаларни муваффақиятли бошқариш бўйича бой тажрибага эга мутахассис қидиряпти. 47 ёшли  Гальярдода эса ҳали бу тажриба йўқ.

Марсело Гальярдо саккиз йил давомида “Ривер Плейт”ни бошқарганидан кейин, ўтган йилнинг декабрида жамоадан кетган эди.

Comments

You must be logged in to commet!