"Челси"ни миллионлар ҳам "ботқоқ"дан олиб чиқа олмаяпти (Статистика)
"Челси" сўнгги 7 та учрашувнинг фақатгина биттасида ғалаба қозонди.
АПЛ 22-турида Грем Поттер жамоаси ўз майдонида "Фулхэм" билан 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
"Аристократлар" сўнгги 7 та учрашувда 1 та ғалаба, 3 та дуранг ва 3 та мағлубият қайд этган. Бу даврда Лондон клуби атиги 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Маълумот ўрнида, "Челси" қишки трансферлар ойнасида бир қатор ёш иқтидорларни катта маблағ эвазига ўз сафига қўшиб олди. Жумладан, бир неча кун олдин "Бенфика"дан 121 миллион евро эвазига харид қилинган Энцо Фернандес кечаги ўйинда ўз дебютини нишонлади.
Фикрлар