"Челси"ни сотаётган Абрамович Россия клубларидан бирини сотиб олади

“Челси” клуби хўжайини Роман Абрамович тез орада Россия футболига сармоя киритиши мумкин.

Адвокат Александр Добровинский Матч ТВ телеканалининг "Мавзу бор!" кўрсатувида Абрамович Россия футболига эътиборини қаратгани ва тез орада маҳаллий клублардан бирини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар борлигини айтди. Добровинскийнинг таъкидлашича, у бу бўйича бошқа ҳеч нарса дея олмайди, чунки у адвокат сифатида мижозининг сирини очиб қўйиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, санкциялик туфайли россиялик миллиардер 2003 йилдан бери эгалик қилиб келаётган "Челси" клубини сотишга мажбур бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!