“Челси”нинг асосий нишони – жамоани чемпион қилишга қодир

“Челси” ёзда “Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукакуни асосий трансфер нишони сифатида белгилади.

Бельгиялик ҳужумчи жорий мавсумда “Интер”нинг узоқ танаффусдан сўнг, муддатидан олдин  А Серия чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшди.

Шу боис, Томас Тухель сермаҳсул ҳужумчини “Стэмфорд Бриж”да ўйнашини истамоқда.

Маълумотларга қараганда, аслида германиялик бош мураббий жамоага Эрлинг Холандни таклиф қилишни истаётган эди. Бироқ, норвегиялик ҳужумчи атрофидаги вазият анча мураккаб. Шунинг учун ҳам Тухель Лукаку вариантини маъқул кўрмоқда.

Лукаку жорий мавсумда А Серияда 27 та гол урди в тўққизта голли пас узатди. Унинг трансфер суммаси 90 миллион еврони ташкил қиляпти.

Аслида “Челси” 2011-2014 йилларда Лукакуга эга қилган бўлса-да, 15 та учрашувда гол ура олмаган ҳужумчини “Эвертон” ва “Вест Бромвич”га ижарага бериб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!