“Челси”нинг муаммосини ҳал қиладиган беш ўйинчи бор
Football London нашри таҳлилчилари бир неча мавсумдан бери катта харажат қилаётганига қарамай, кучли жамоа шакллантира олмаётган “Челси”га беш нафар футболчини тавсия қилди.
Демак, мутахассисларнинг таъкидлашича, “аристократлар” яқинлашиб келаётган қишки ва ёзги трансферлар вақтида қуйидаги беш ҳужумчидан бирини қўлга кирита олса, келаси мавсум юқори мақсадлар учун курашиш имконига эга бўлади.
Нуфузли нашр тавсиясига кўра, лондонликлар Виктор Осимхен, Эйван Тоуни, Бенжамин Шешко, Олли Уоткинс ёки Килиан Мбаппедан бирини олиш керак.
Бу футболчилардан фақатгина Тоуни ва Уоткинс Англия Премьер-лигасида ўйнаш тажрибасига эга.
Рўйхатга киритилган беш ҳужумчининг ҳар бири учун “арситократлар” бир нечтадан гранд клуб билан рақобатлашишига тўғри келади.
Фикрлар