"Челси"нинг собиқ устозига АПЛ клуби харидор бўлмоқда
Сўнгги иш жойи Лондоннинг “Челси” клуби бўлган британиялик мутахассис Грэм Поттер яқин вақт ичида мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкин. Football Insider хабарига кўра, мураббийнинг хизматларига "Лестер" қизиқиш билдирмоқда.
“Тулкилар” раҳбарияти янги мавсум олдидан бош мураббий қидирмоқда ва бу борада 48 ёшли мутахассиснинг номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда.
"Лестер" айни дамда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 30 очко бор.
"Тулкилар" 37-тур учрашувини сафарда "Ньюкасл"га қарши ўтказади. Учрашув бугун, Тошкент вақти билан 00:00да янграйди.
Фикрлар