"Челси"нинг янги устозига Моуриньо каби бўлишни маслаҳат беришди

"Челси"нинг собиқ ҳимоячиси Жон Терри лондонликларнинг янги устози Грэм Поттерга маслаҳат берди. "Брайтон"нинг собиқ бош мураббийи сентябрь ойи бошида ишдан бўшатилган Томас Тухель ўрнига "Челси" бошқарувига келди.

"Челси" бошқарувидаги биринчи машғулотданоқ ўйинчиларни ўзингизга ишонтира олишингиз жуда муҳим. Жозе Моуриньо билан шундай бўлган: у "Челси"га келганида, ҳеч биримиз Жозе ҳақида билмасдик, лекин Моуриньо шу заҳотиёқ ўзини қандай мутахассис эканлигини кўрсатди. Агар Поттер ўзини шундай тутса, ўйинчилар уни дарҳол ҳурмат қилишади", - дея Террининг сўзларини келтиради "Mirror".

"Челси" шанба куни Поттер қўл остида Премьер лиганинг биринчи ўйинида "Кристал Пэлас"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!