"Челтенхэм" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция

Англия лига кубоги доирасида "Манчестер Сити" "Челтенхэм Таун" меҳмони бўлади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+3'

    ГОООООЛ! Ферран Торрес қанотдан узатилган пасни голга айлантирди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Крис Клементс ўрнига Алекс Аддаи ўйинни давом эттиради.

  • 87'

    Мэтти Блэйр бурчакдан узатилган пасни дарвозага йўллади, унинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 86'

    Бен Тозер қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 84'

    ГООООООЛ! Габриэл Жезус Фернандиньо пасинидан сўнг дарвозабон билан бирга бир вазиятда қолди ва дарвозани аниқ нишонга олди.

  • 81'

    ГОООООЛ! Фил Фоден қанотдан узатилган пасни боши билан дарвозага аниқ йўллади.

  • 81'

    Фин Азаз ўрнини Эндрю Уильямс эгаллади.

  • 80'

    Ферран Торрес рақиб ҳудудига кириб дарвозага зарба йўллашга уриниб кўрди, унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 77'

    Бенжамин Менди ўрнини Жоау Канселуга бўшатиб берди.

  • 74'

    Рияд Марезнинг қарама қарши қанотдан узатган пасни ҳимоячилар қайтаришди.

  • 73'

    Фил Фоден узатган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 71'

    Бенжамин Менди ўйиндан ташқари ҳолатди.

  • 70'

    Рияд Марезнинг қанотдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 69'

    Шон Лонг ўрнига Жорж Ллойд ўйинга қўшилди.

  • 68'

    Томас Дойл ўрнини Илкай Гюндоган эгаллади.

  • 68'

    Тейлор Харвуд-Беллис ўрнига Рубен Диаш майдонга тушди.

  • 67'

    Фил Фоденнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

  • 66'

    Манчестер Сити ҳужум ташкил қилишга уринмоқда, ҳимоячилар тўпни дарвозага боришга йўл қўйишмаяпти.

  • 60'

    Аймерик Лапорт ҳакамга эътирозлари учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 58'

    ГОООООООЛ! Эльфи Мау дарвозанинг чап қисмига тўпни аниқ йўллади.

  • 57'

    Крис Клементснинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 57'

    Уильям Бойл рақиб жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 53'

    Габриэл Жезус рақиб дарвозасига кучли зарба йўллади, зарбага аниқлик етишмади.

  • 51'

    Габриэл Жезуснинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 51'

    Льюис Фристоуннинг қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 49'

    Ферран Торрес дарвозага зарба йўллади, ноаниқ.

  • 48'

    Фил Фоденнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 48'

    Чарли Раглан қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилади.

  • 47'

    Челтенхэм ҳимоячилари рақиб ҳужумини қайтаришди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+7'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+6'

    Томас Дойлнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 45+6'

    Томас Дойлнинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 45+3'

    Крис Клементс қанотдан тўпни узатиб берди, Закари Штеффен ҳужумчилардан олдинроқ ҳаракат қилиб, тўпни ушлаб олди.

  • 45+1'

    Ферран Торрес ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 45'

    Биринчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Ўйин давом эттирилди.

  • 41'

    Ўйин тўхтатилди. Стадион узра салютлар отилаётгани сабаб, футболчилар ва ҳакамлар қисқа вақт тин олишмоқда.

  • 40'

    Рияд Марезнинг зарбасини голкипер қийинчилик билан қайтарди.

  • 39'

    Рияд Марезнинг узатмаси хавфли вазият учун етарли бўлмади, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 38'

    Крис Клементс бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 36'

    Габриэл Жезус рақиб жарима майдони йиқилиб тушди, учрашув ҳаками ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.

  • 32'

    Фил Фоден дарвозанинг чап бурчагига зарба йўллади, бироқ тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

  • 31'

    Эльфи May ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 27'

    Челтенхэм футболчиси жарима майдонига тўпни узатди, Закари Штеффен тўпни ушлаб олди.

  • 24'

    Уильям Бойл рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан сийлади.

  • 24'

    Челтенхэм футболчиси тўпни узатиб берди, ҳимоячилар аниқ ўйнаб, вазиятни бартараф этди.

  • 23'

    Эльфи Mayнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

  • 22'

    Рияд Марезнинг тўпни давроазбон ҳудудидаги жамоадошларига узатиб берди, Габриэл Жезус эса дарвозага ноаниқ зарба йўллади.

  • 19'

    Фил Фоден тўпни ўйинга киритди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 18'

    Ферран Торрес тўпни эгаллаб дарвозага зарба йўллади, бироқ голкипер зарбани қайтаришга тайёр эди.

  • 17'

    Манчестер Сити тўпни назорат қилиб турибди.

  • 13'

    Томас Дойлнинг бурчакдан узатиб берган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 12'

    Бенжамин Менди дарвозага аниқ зарба йўллади, голкипер кеч қолди, бироқ ҳимоячи дарвозасини голдан сақлаб қолди.

  • 11'

    Крис Клементснинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди.

  • 10'

    Рияд Марез рақибини қўполлик билан ушлаб қолди. Ҳакам ўйин қоидаси бузилаганини қайд этди.

  • 9'

    Льюис Фристоун жарима майдони ичидан дарвозага зарба йўллади, Жошуа Гриффитс қийинчилик билан тўпни қайтарди.

  • 9'

    Льюис Фристоун қўполлик ишлатди. Сити жаримадан тўпни ўйинга киритади.

  • 8'

    Крис Клементс жаримадан тўпни узатиб берди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 7'

    Габриэл Жезус қўполлик ишлатди, Сити дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди.

  • 6'

    Қанот ҳакамининг байроғи кўтарилди. Эльфи May ўйиндан ташқари ҳолатди.

  • 4'

    Эльфи Mayнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. У ўйинни давом эттира олади.

  • 3'

    Эльфи May жароҳат олганга ўхшайди. Тиббиёт ҳодимлари унга кўмак беришмоқда.

  • 2'

    Габриэль Жезуснинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!