Чемпион барча билан жангга тайёр бўлиши шарт!
Таниқли мураббий Хавьер Мендес UFC чемпиони Мераб Двалашвили (18-4) нега россиялик жангчи Умар Нурмагомедов (18-0) билан жанг қилишдан бош тортганини тушунмаяпти.
"Нима дейишга ҳайронман. Нега Мераб Умарни чемпионлик жангига муносиб кўрмаяпти? Маьлумки, промоушен Нурмагоммедов - Сэндҳаген жуфтлиги ғолибига чемпионликни ваьда қилган ва ҳозир UFC ўз ваьдаларини бажариш устида ишламоқда. Двалашвили жангдан қочяптими ёки йўқ, билмадим. Лекин бу жуда ғалати туйиляпти. Мен доим шогирдларимга айтаман: "Чемпион бўлганингда қолганлар билан жангга тайёр бўлишинг шарт. Сен танлайдиган ягона нарса - саналар!" - деди мураббий.
Маьлумот учун, аввалроқ, Мераб Умарни кучли 15 таликдаги биргина рақибни енгиб, чемпионлик жангида иштирок этмоқчилигини танқид қилганди.
Фикрлар