Чемпион футболчи қайси жамоани танлайди?

“Атлетико”нинг чемпионлик мавсумида ишончли ўйин кўрсатган Сауль Ньигес ёзги трансферлар вақтида бошқа жамоага ўтмоқчи.

Мадридликлар ҳам молиявий инқирозни енгиб ўтиш учун етакчи футболчисини қўйиб юборишга қарши эмас.

26 ёшли испаниялик ярим ҳимоячига айни пайтда “Ювентус”, ПСЖ, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед”дан таклиф бўлмоқда. Ҳозирча, Ньигес ўзига мос жамоа танлаши керак бўлади.

Таъкидлаш жоизки,  Сауль Ньигес учун мавсум муваффақиятли ўтганига қарамай, у Испания терма жамоасининг Европа чемпионатида қатнашадиган таркибига киритилмади. Хориж чемпионатида тўп суриши унинг терма жамоадан жой олишини таъминлаши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)