Чемпион клуб “Реал” ҳужумчисига кўз тикди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Эндрик фаолиятини Италиянинг амалдаги чемпиони “Интер” жамоасида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда TUTTOmercatoWEB хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, миланликлар 19 ёшли бразилиялик легионерни 35–40 миллион евро миқдорида мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи.
Ҳужумчини жамоада кўришни нафақат бош мураббий Кристиан Киву, балки клуб президенти Жузеппе Маротта ҳам истамоқда.
“Реал” раҳбарияти Эндрикни сал қимматроқ, 40–45 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Эндрик “Лион”да ижара асосида ўтказди. Ярим йил давомида у 21 та ўйинда 8 та гол ва 8 та ассист қайд этди.

Фикрлар