Чемпионлар жамланган

"Ювентус" Италия А Серияси 36-турида муддатидан олдин чемпионлик унвонини расмийлаштириб, ушбу ғолибликни 36-маротаба қўлга киритди.

Туринликлар дарвозабони Жанлуижи Буффон А Серия ўн карра чемпион бўлди. Ҳимоячилар Леонардо Бонуччи ва Жоржио Кьеллинида эса скудеттолар сони тўққизтани ташкил қилади.

Шунингдек, Кьеллини ғолибликка тўққиз марта кетма-кет эришган ва ушбу мавсумларда камида бир марта  майдонга тушган илк футболчига айланди.

Ярим ҳимоячи Дуглас Коста сўнгги 11 мавсумда 10 маротаба чемпионликни нишонлади. У бешта марта "Шахтёр", икки бор "Бавария" ва учта маротаба "Ювентус" билан бош совринга эга чиқди. 

Криштиану Роналду ўзининг 31-унвонини қўлга киритди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)