Чемпионлар лигаси 6-турдан кейин тўпурарлар ва асистентлар рўйхатида кимлар етакчи?

 Чемпионлар лигасининг ортда қолган 6 та тур сарҳисоб қилинди. Тўпурарлар пойгасида Роберт Левандовски 7 та гол билан етакчилик қилмоқда. Рафинья ва Гирасси 6 тадан гол уриб, иккинчи ва учинчи жойларни банд этиб туришибди. Ҳарри Кейн ва Винисиус Жуниор 5 мартадан рақиб дарвозасига йўл топишган.

Голли узатмаларда Маркос Льоренте, Игор Пайшао, Муҳаммад Салоҳ, Жереми Фримпонг ва Шарль Де Кетеларелар 4 тадан асист амалга оширишди.

Энг кўп голни “Барселона” (21 та), “Боррусия Дортмунд” (18 та) ва “Бавария” (17 та) клублари киритишган.

 Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг 7-тур ўйинларига кейинги йилнинг 21-январида старт берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!