
Чемпионлар лигаси. "Астана" ўз майдонида Руминия клубини кичик ҳисобда енгди
Қозоғистоннинг “Астана” клуби бугун УЕФА Чемпионлар лигасининг 1-саралаш раунди доирасида Руминиянинг ЧФР клубига қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга 68-дақиқада Евгений Постников муаллифлик қилди.
Энди ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 17 июль куни бўлиб ўтади.
"Астана" (Қозоғистон) - ЧФР (Руминия) - 1:0 (0:0)
Гол: Постников, 68 - 1:0.
Фикрлар