Чемпионлар лигаси энг кўп ғалаба қозонган футболчи кимлигини биласизми?

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи турида “Бавария” Даниядаги сафар учрашувида “Копенгаген” жамоаси устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Бу ўйин 77-дақиқада майдонга тушган мюнхенликларнинг тажрибали ўйинчиси Томас Мюллер учун тарихий аҳамият касб этди. Томас Мюллер Чемпионлар лигасидаги ғалабали ўйинлари сонини 101 тага етказиб олди.

Бу кўрсаткич бўйича немис футболчиси машҳур дарвозабон Икер Касильяс билан тенглашиб олди.

Ҳозирча, Чемпионлар лигасида энг кўп ғалаба қоғонган футболчи Криштиану Роналду ҳисобланади. Португалиялик юлдуз жами 115 ўйинда майдонни ғолиб сифатида тарк этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!