Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10
Ads

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Гуруҳлардан деярли, кутилган жамоалар плей-офф га чиқишди. Турнирдаги энг қизғин курашлар энди бошланади. Индинга мусобақанинг нимчорак финалига қуръа ташланади. Биз плей-оффда рўй бериши мумкин бўлган энг қизиқарли 10 та жуфтлик ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

10. ПСЖ - "Атлетико"

Ўз миллий чемпионатларида ишлари юришмаётган икки жамоанинг ўзаро тўқнашуви ҳам мухлисларни бефарқ қолдирмаса керак. Парижликлар ўз гуруҳларида "Арсенал"дан ортдо қолишган бўлса, Мадридликлар "Бавария"дан ўзиб кетишди. Гуруҳдаги натижаларга қарайдиган бўлсак, "Атлетико" бу борада устундек гўё. Бироқ ПСЖ ҳам "подарка" эмаслигини ёддан чиқармаслик керак.

9. ПСЖ - "Ювентус"

Унаи Эмери шогирдлари учун яна бир ноқулай рақиб "Ювентус" бўлиши мумкин. Туринликлар А cерияда ишончли тарзда пешқадамлик қилишмоқда, Чемпионлар лигасида ҳам гуруҳдан қийинчиликсиз чиқишди. Бироқ "кекса синьори"нинг ўз чемпионатида рақобатсиз эканлигидан ПСЖ унумли фойдаланиши мумкин. Ушбу жамоалар ўзаро рақиб бўлишса, қайсидир жамоаа алоҳида устунликка эришмаса керак.

8. "Манчестер Сити" - "Атлетико"

"Шаҳрликлар" турнирда "Барселона"ни бир марта мағлуб эта олишди. Агарда Гвардиолага Мадрид клуби рақиб бўлса, Пеп бу жамоа тўсиғидан ўтиши осон бўлмайди. Зеро Симеоне ҳам Гвардиоланинг тактикаларидан хабардор. Бу қарама-қаршиликда мухлислар кўпроқ мураббийлар дуэлига гувоҳ бўлиши мумкин.

7. "Бавария" - "Арсенал"

Бечора "Арсенал" охирги йилларда нимчорак финалдан уёғига ўта олмаяпти. Ушбу жамоа йўлига ё "Барселона", ё "Бавария" тўғаноқ бўлиб қолмоқда. Бу йил ҳам Венгерга ушбу клублардан бири рақиб бўлиши мумкин. Хуллас Анчелотти-Венгер тўқнашуви ҳам ҳар қандай томошабинни бефарқ қолдира олмаса керак.

6. "Бавария" - "Ювентус"

Бу жамоалар ички чемпионатларида якка ҳокимликни ўрнатиб олишган. Табиийки, чемпионатида рақобатга дуч келмаётган жамоалар тўқнашуви ҳам муросасиз кечиши аниқ.

5. ПСЖ - "Барселона"

ПСЖнинг ЧЛдаги энг ноқулай рақиби "Барселонаа"дир. Парижликлар бу йилги мусобақада ҳам яна ушбу клуб билан тўқнаш келиш эҳтимоллиги йўқ эмас. Айни пайтда икки жамоада ҳам кичик инқироз рўй бермоқда. Баҳоргача қайси жамоа бу инқироздан чиқиб кета олса, ўшаниси чорак финалга чиқади. Агарда бу клублар нимчоракда ўзаро рақиб бўлиб қолишса.

4. "Манчестер Сити" - "Ювентус"

"Ювентус" инглиз клубларига қарши қандай ўйнашни билади. Бироқ туринликлар "Манчестер Сити" билан учрашиб қолишса, яхшигина қийинчиликка дучор бўлишлари мумкин. Ҳар ҳолда "шаҳарликлар"нинг дахшатли "қуроли" Гвардиола ЧЛда италияликларга қарши баҳслашиш борасида катта тажрибага эга.

3. "Реал" - "Арсенал"

Бу жамоалар ЧЛда тўқнаш келишмаганига 10 йил бўлди. Ўшанда Анрининг ягона голи эвазига чорак финалга чиққан "Арсенал"дан, Мадридликлар ўч олишга ҳаракат қилишлари мумкин. Дарвоқе, ўшанда Зидан "бланкос" футболкасида майдонга ҳам тушган эди. Энди у мураббий сифатида қасос олиши мумкин. Шунингдек, мухлисларни икки француз мутахассиси дуэли ҳам бепарво бўлишга йўл қўймаслиги аниқ.

2. "Реал" - "Ювентус"

Мадридликлар учун "Ювентус" қулай рақиб эмас. Зеро икки йил муқаддам Туринликлар "галактикос"дан устун келиб финалга йўл олишганди. Шак-шубҳасиз бу беллашув ҳам ЧЛдаги финалдан-олдинги финал бўлган бўлар эди.

1. "Барселона" - "Бавария"

Нимчорак финалда рўй бериши мумкин бўлган энг қўрқинчи жуфтлик айнан шу бўлса керак. Бу жамоалар охирги йиллаарда Чемпионлар лигасида бир неча марта рақиб бўлишди. Бу йил ҳам мазкур жамоалар тўқнашуви рўй бериш эҳтимоллиги мавжуд. Агар шундай бўлса, фақат футбол ютади.

Фурқат Юсупов тайёрлайди

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи