Чемпионлар лигаси соврини қўлдан чиқарган “Сити”ни уч футболчи тарк этмоқчи

  • 01 Jun 17:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити”нинг бир неча футболчиси жамоадаги ҳолатдан норозилиги туфайли клубни тарк этишга қарор қилди.

Tecno

Манбаларнинг маълум қилишича, ҳимоячи Эмерик Лапорт, ҳужумкор футболчи Раҳим Стерлинг ва ҳужумчи Габриэл Жезус ўзига етарли даражада эътибор қаратилмаётгани туфайли жамоасини алмаштирмоқчи. Бу футболчиларнинг агентлари ёзда уларга янги иш жойи қидиради.

Шунингдек, моҳир ярим ҳимоячи Рияд Маҳрез ҳам жамоадан кетишни ўйлаб юрибди.

 Клуб раҳбарияти ҳам бу футболчиларнинг кетишига қаршилик қилмайди. Чунки Хосеп Гвардиола келаси мавсум олдидан жамоа таркибида ўзгариш қилади. Испаниялик мутахассис ҳужумчилардан Ҳарри Кейн ва ярим ҳимоячи Жек Грилишни кутмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!