Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финалларининг тахминий санаси маълум қилинди

The Telegraph нашри Еврокубокларнинг давом эттириш режасининг тахминий вариантини эълон қилди.

Унга кўра, Европа чемпионлар лигаси ўйинлари 28 июлдан мини-турнир сифатида давом эттирилади. Турнирниг финал босқичи эса 29 август куни ўтказилади.

Шунингдек, Европа лигаси баҳслари ҳам июль ойининг охирларида давом эттирилади ва 26 августда финал учрашуви бўлиб ўтади.

Чемпионлар лигаси 30 май куни Истанбулдаги "Олимпик" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, бироқ коронавирус панедмияси сабаб футбол баҳслари номаълум муддатга қолдирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!